Бош саҳифа

Маиший музлатгич ускуналари

Кўп ҳолларда компаниямизга маиший турдаги музлатгичи бузилиб қолган одамлар мурожаат қилади. Бу компаниямизнинг энг кўп талаб этиладиган хизмат турларидан бири ҳисобланади.

“Holodilnik Info” компаниясининг малакали мутахассислари нафақат Тошкент шаҳрида, балки Тошкент вилоятининг Янгийўл, Чирчиқ, Назарбек, Чиноз каби шаҳарларида ҳам маиший музлатгичларни таъмирлайди.

Музлатгични таъмирлаш ишларини мутахассисларимиз буюртмачининг уйида амалга оширади, бу мижозларнинг оғир музлатгични ташишда оворагарчиликдан қутқарибгина қолмай, таъмирлаш ишларига сарфланадиган вақтни ҳам қисқартиради!

 

Савдо музлатгич ускуналари

Агар сиз дўкон очаётган бўлсангиз, музлатгич ускуналар ўрнатиш талаб этилади ёки дўконингиздаги витрина музлатгичлар бузилиб қолдими, у ҳолда  “Holodilnik Info” компаниясининг малакали мутахассислари тезда етиб боради ва қурилмага алоқадор ҳар қандай муаммони ҳал этади.

Компаниямиз савдо совутгич ва музлатгич қутилар, музлатгич шкафлар, музлатгич витриналар, муз генераторлари, музқаймоқ ва бошқа ускуналар учун фризерлар каби ҳар қайси турдаги музлатгич қурилмалари ўрнатиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш ишларини тақдим этади.

 

Саноат музлатгич ускуналари

Саноат объектларини совуқлик билан таъминлаш, шунингдек, совитиш ва музлатиш камералари, кескин музлатиш камералари ва шароб омборларини барпо этиш “Holodilnik Info” компаниясининг асосий фаолият турларидан бири ҳисобланади.

Мазкур йўналишда компания нафақат Тошкент шаҳри бўйлаб, балки Республикамизнинг турли ҳудудлари: Фарғона, Наманган, Самарқанд, Навои, Қорақалпоғистон каби бошқа ҳудудларда ҳам буюртмаларни бажаради.

Сизни қизиқтирган биз ҳақимиздаги барча маълумотларни мазкур сайтдан топишингиз мумкин.

Агар маиший ёки саноат музлатгичлари ҳақида саволларингиз бўлса, ўзингиз учун қулай вақтда “Контактлар” бўлимидаги рақамлар орқали “Holodilnik Info” компаниясига қўнғироқ қилинг ёки “Қайта алоқа” бўлимига ёзинг ва биз жавоб қайтарамиз.

 

Компаниямиз афзалликлари:

  • “Holodilnik Info” компаниясининг малакали мутахассислари музлатгич ускуналар билан боғлиқ ҳар қандай муаммо юзасидан сизга кўмаклашиш учун доимо шай;
  • Компаниямизнинг техник маслаҳатчилари ўрнатилаётган ускунани ўзингиз учун мос бўлганнини танлаш имконини берувчи энг яхши вариантларни тақдим этади;
  • Компаниянинг ҳар бир мутахассиси бу каби лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш бўйича катта тажриба ва тегишли техник тоифага эга;
  • Буюртмачига объект топширилганидан сўнг, мутахассисларимиз томонидан музлатиш ускунадан фойдаланиш бўйича шартли равишда ўқитиш ишлари олиб борилади. Бу ускунадан нотўғри фойдаланиш оқибатида унинг ишдан чиқишини олдини олади.
  • “Holodilnik Info” иқлим техникаси ва совитиш ускуналарини ишлаб чиқарадиган кўплаб хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилади ва чет элдан Ўзбекистонга исталган конфигурациядаги ускуналар етказиб бериш бўйича маслаҳатлар беришга тайёр.  
  • Музлатгич ускунасида муаммо пайдо бўлганида компаниямиз бу муаммони ҳал қилишда ёрдам берган кўп сонли мижозларимиз бошқа ускунаси билан боғлиқ масалаларда ҳам бизга қайта мурожаат қилишга одатланишган ёки ўз яқинларига бизнинг компаниямиз билан боғланишни маслаҳат беради.

 

“Holodilnik Info” – Биз барчага ёрдам берамиз!